Daryo

Дарахт ва вулқонлар устида ёки океан тубида: дунёнинг энг ноодатий меҳмонхоналари

Aurora Village меҳмонхонасида шимол ёғдусини тўғридан тўғри ётоқдан томоша қилиш мумкин ​

3 дақиқа ўқиш8 512 кўришлар0 изоҳ0

Дунё бўйлаб саёҳат қилишни хоҳлаганлар учун меҳмонхона танлаш фақатгина қулайлик эмас, балки ўзига хос тажриба ҳам бўлиши мумкин. Агар оддий, анъанавий жойлардан ташқари ноодатий тажрибалар излаётган бўлсангиз, унда дунёнинг энг ғаройиб меҳмонхоналари сизни кутмоқда. Ушбу мақолада энг ноодатий ва ҳайратга солувчи меҳмонхоналарга виртуал саёҳат қиламиз.

Aurora Village

Мазкур жой Мурманск шаҳридан тахминан 50 километр узоқликда, Арктика океани йўлида жойлашган ноёб меҳмонхона комплексидир. У ўзининг иглу шаклидаги шинам ва замонавий уйлар билан машҳур, меҳмонлар бу ерда шимол ёғдусини тўғридан тўғри ўз ётоқларидан томоша қилиш имконини беради.

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

 ​

LeapRus Capsule Hotel

LeapRus капсула меҳмонхонаси Россиянинг Кавказ тоғларида, Элбрус тоғининг 3912 метр баландликда жойлашган ноёб экологик меҳмонхонадир. У 2013 йилда италиялик архитекторлар томонидан экстремал шароитларда яшаш учун мўлжалланган модуллардан қурилган.

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

Мuseum Hotel

Туркиянинг Каппадокия ҳудудида жойлашган Museum Hotel ўзининг ноёб ва “жонли музей” концепцияси билан машҳур. Меҳмонхона ташриф буюрувчиларга тарих ва ҳашаматни бирлаштирган ўзига хос тажриба тақдим этади.

Museum Hotel’да ҳар бири ўзига хос ва ноёб бўлган 30 та хона ва люкс хоналар мавжуд. Ҳар бир хона қадимий антиквар буюмлар билан безатилган. Меҳмонхонанинг тепасидан Каппадокиянинг гўзал манзараларини 180° бурчак остида томоша қилиш мумкин. ​

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

Crazy House

Вьетнамнинг Далат шаҳрида жойлашган Crazy House (расмий номи: Hằng Nga) меҳмонхонаси ўзининг ноодатий ва ижодий архитектураси билан машҳур. Бино 1990 йилда ветнамлик архитектор Данг Виет томонидан қурилган бўлиб, у ўзининг дизайнида Антони Гауди ва Салвадор Дали каби санъаткорларнинг ишларидан илҳомланган. ​

Меҳмонхона меъморий жиҳатдан турли шакллар: турли ҳайвонлар, қўзиқоринлар ва ғор шаклидаги элементларни ўз ичига олади. Бино ташқи кўринишидан улкан бир дарахтга ўхшайди. ​У ердаги ҳар бир хона турли ҳайвонлар мавзусига бағишланган. Мисол учун, Tiger Room’да йиртқич мушуксимонлар оиласи шаклидаги элементлар мавжуд бўлса, Eagle Room’да бургут мавзуси акс эттирилган.

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

Atlantic, The Palm

У Дубайнинг энг машҳур меҳмонхоналари сирасига киради. Palm Jumeirah оролида жойлашган меҳмонхона 1544 хонадан иборат бўлиб, у ерда меҳмонлар учун кенг ва замонавий хоналар, люкс жойлар ва бошқа қулайликлар тақдим этилади.

Меҳмонхона 35 та ресторан ва кафега эга, бу ерда меҳмонлар дунёнинг турли бурчакларидан таомларни татиб кўришлари мумкин. Атлантис, The Palm’да Aquaventure Waterpark сув парки бўлиб, у ерга бепул кириш имконияти мавжуд. Бу дунёнинг энг катта сув паркларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, Тhе Lost Chambers Aquarium’да сув ости дунёсини ўрганиш ва хусусий пляжда вақт ўтказиш мумкин.

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

Azulik Tulum

Аzulik Тulum — Мексиканинг Тулум шаҳрида жойлашган, экологик тоза меҳмонхона. У Кариб денгизи соҳилида, Майан ўрмонининг бағрида жойлашган бўлиб, меҳмонларга табиат билан уйғунлашган ҳолда дам олиш имконини тақдим этади.​

Азуликда 48 та ёғочдан ясалган виллалар мавжуд бўлиб, хоналар замонавий қулайликларга эга. Бироқ хоналар телевизор, телефон ёки электр таъминотига эга эмас, бу эса меҳмонларга табиат билан янада яқинроқ бўлиш имконини беради. Курорт ҳудудида учта ресторан хизмат кўрсатади.

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

Huilo Huilo Моntañа Magicа

Huilo Huilo Моntаñа Мagicа — Чилининг жанубидаги Лос Риос минтақасида, Пангуипулли шаҳридан тахминан 55 км узоқликда жойлашган, ўзига хос архитектурага эга экологик меҳмонхона. У Huilo биологик резервациясининг марказида, Анд тоғларининг жанубий қисмидадир.​

Моntаñа Мagicа меҳмонхонаси кичик вулқон шаклида қурилган бўлиб, тепасидан доимий равишда шаршара оқиб тушади. Меҳмонхона атрофидаги ўрмон билан уйғунлашган ҳолда қурилган, ички маконида маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишланган ёғоч ва тошдан фойдаланилган.

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

Hotel Palacio de Sal

Hotel Palacio de Sal дунёнинг энг катта туз текисликларидан бири бўлган Салар де Уюни яқинида жойлашган, туздан қурилган ягона меҳмонхона. У меҳмонхона ўзининг ноёб архитектураси ва қулайликлари билан ажралиб туради.​

Hotel Palacio de Sal Боливиянинг жанубида, Уюни шаҳридан 25 км шарқда, Салар де Уюни туз текислигининг шарқий қирғоғида жойлашган. Меҳмонхона бутунлай туз блокларидан қурилган бўлиб, деворлар, пол, шифт ва мебеллар (каравотлар, столлар, стуллар ва ҳайкаллар) ҳамда меҳмонхонанинг ташқи кўриниши туздан ясалган.

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар