Англия Премьер Лигасининг 28-туридан ўрин олган беллашувда “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Кристал Пэлас”дан 2:1 ҳисобида устун келди. Ушбу ғалаба манкунианликлар бош мураббийи Майкл Керрик учун тарихий натижа тақдим этди.
Squawka нашри хабарига кўра, Майкл Керрик “Манчестер Юнайтед” тарихида Англия чемпионати доирасидаги дебют 5 та уй учрашувининг барчасида ғалаба қозонган илк мураббийга айланди. Бунга қадар “қизил иблислар”ни бошқарган ҳеч қайси мутахассис “Олд Траффорд”даги дастлабки бешта баҳсда ғалаба қозонишни уддаламаган эди.
Керрик қўл остида “Манчестер Юнайтед” ўз уйида қуйидаги жамоаларни мағлуб этишди:
- “Арсенал” — 3:2
- “Манчестер Сити” — 2:0
- “Фулҳэм” — 3:2
- “Тоттенҳэм” — 2:0
- “Кристал Пэлас” — 2:1
Маълумот учун, Майкл Керрик январь ойида “Манчестер Юнайтед” устози этиб тайинланди. “Қизил иблислар” ҳозирга қадар ушбу мутахассис қўл остида 7 та учрашув ўтказиб, 6 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган. “Кристал Пэлас” устидан қозонилган ғалабадан сўнг манкунианликлар 51 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Керрик шогирдлари навбатдаги учрашувни 4 март куни сафарда “Ньюкасл Юнайтед”га қарши ўтказади.








