Daryo

Исроил Эрон собиқ президенти ўлганини маълум қилди

The Jerusalem Post нашри Маҳмуд Аҳмадинажоднинг февраль ойида ўзининг қароргоҳида ҳалок бўлганини даъво қилди.

1 дақиқа ўқиш10 027 кўришлар0 изоҳ3

Исроилнинг The Jerusalem Post нашри Эрон собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод АҚШ ва Исроилнинг қўшма ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганини хабар қилди.

Даъво қилишича, зарба Теҳрон шимоли-шарқидаги Нарнак туманида жойлашган Аҳмадинажоднинг қароргоҳига берилган. Ҳужум оқибатида собиқ президент ва унинг бир неча тансоқчилари ҳаётдан кўз юмган. Халқаро ОАВ хабарларига кўра, Нарнакдаги ушбу портлаш, эҳтимол, 28 февраль оқшомида юз берган.

Аҳмадинажоднинг сиёсий портрети

Маҳмуд Аҳмадинажод ўзининг кескин қарашлари билан танилган “қаттиққўл” сиёсатчи эди. У айниқса 2009 йилдаги баҳсли қайта сайланишидан сўнг бошланган оммавий намойишларни аёвсиз бостиргани билан ёдда қолган.

Ўшанда ҳукумат танқидчилари Аҳмадинажоднинг ғалабасини шубҳа остига олиб, сайловларда фирибгарликларга йўл қўйилганини даъво қилган эди. Президентлик лавозимини эгаллашдан аввал у Ардабил провинцияси губернатори ва Теҳрон шаҳри ҳокими бўлиб ишлаган.

Икки муддатли президентликдан сўнг у Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий томонидан “Мувофиқлик кенгаши” (Олий раҳбар ҳузуридаги 48 кишилик маслаҳат органи) аъзоси этиб тайинланган эди. Ҳозирча Эрон расмийлари ушбу хабар юзасидан ҳеч қандай расмий баёнот берганмаган.

Бундан аввалроқ Исроил олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлими ҳақида хабар берган эди. Бир оз вақтдан сўнг раҳнамонинг ўлими тасдиқланди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар