Палау байроғи остида сузаётган нефть танкери Уммон соҳиллари яқинида Эрон ҳужумига учради. Кема ҳозирда чўкаётгани айтилган.
Маълум қилинишича, танкер Мусандам яримороли яқинида шикастланган. Бу АҚШ-Исроил ҳужуми ва Эроннинг жавоб ҳаракатлари фонида содир бўлмоқда. Теҳрон бир оз аввал Дукум портига ҳам авиазарба берган эди.
Reuters маълумотларига кўра, 150 дан ортиқ танкер ҳозирда очиқ денгизда лангар ташлаган. Улар орасида Ироқ, Саудия Арабистони ва Қатар қирғоқларида нефть ва суюлтирилган газ ортилган кемалар бор.
Исроил ва АҚШ 28 февраль куни Эронга ҳужумларни бошлади, бунга жавобан Ислом республикаси АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ва Исроилга ракеталар учирди. Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Кувайт ва Баҳрайнда портлашлар қайд этилди.
АҚШнинг Баҳрайндаги базаси жиддий шикастланди. Минтақа давлатларининг аксарияти ўзининг ҳаво ҳудудини ёпган, бу давлатларга кириш ва чиқиш рейслари тўхтатилган. Дубай ва Кувайт аэропортлари дрон ҳужумига учраган.
Шунингдек, Эронга берилаётган зарбалар оқибатида мамлакат олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди.








