Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлангач, Opta Sports суперкомпютери турнир ғолиблиги учун жамоаларнинг имкониятларини қайта ҳисоблаб чиқди.
Янги таҳлилларга кўра, Англиянинг “Арсенал” клуби мусобақада ғолиб чиқиш учун асосий фаворит сифатида кўрилмоқда. Суперкомпютер “канонирлар”нинг имкониятини 27,4% деб баҳолади. Мюнхеннинг “Бавария” клуби 14,3 фоиз билан иккинчи поғонани эгаллаб турган бўлса, “Ливерпуль” 12,8 фоиз билан кучли учликни якунлаган.
Қизиғи шундаки, мусобақада энг кўп ғалаба қозонган Мадриднинг “Реал” клуби (15 марта ғалаба қозонган) имкониятлари жуда паст, яъни бор-йўғи 2,8 фоиз деб белгиланган.
Турнирда ғалаба қозониш учун асосий номзодлар рейтинги:
- “Арсенал” – 27,4 фоиз
- “Бавария” – 14,3%
- “Ливерпуль” – 12,8%
- “Манчестер Сити” – 10,8%
- “Барселона” – 7,7%
- “Челси” – 6,9%
Рўйхатнинг қуйи қисмидан “Будё-Глимт” (0,4%) ва “Галатасарой” (0,2%) каби жамоалар жой олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумнинг финал баҳси 2026 йил 30 май куни Будапештдаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади.








