Daryo

Украина 4 000 км йўлни дронларга қарши тўр билан ёпади

Бундай тўрлар душман дронларининг қимматбаҳо техника, ҳарбийлар ёки тинч аҳолига етиб боришига тўсқинлик қилади. Украина мудофаа вазири улар учун қўшимча маблағ ажратилганини айтди.

1 дақиқа ўқиш3 700 кўришлар0 изоҳ1

Украина фронтолди ҳудудларидаги 4 минг километр йўлга дронларга қарши ҳимоя тўрларини ўрнатади. Бу ҳақда мудофаа вазири Михаил Федоров маълум қилди.

Россия масофадан бошқариладиган аппаратлар ёрдамида Украинанинг ҳарбий таъминот йўллари ва фронт ортидаги базаларига тобора чуқурроқ зарба бермоқда. Дронлар шифохоналар, инфратузилма объектлари ва фуқаролик транспортини ҳам нишонга олмоқда.

2025 йилда уларга қарши кўп тўрлар ўрнатилган бўлса-да, уларга эҳтиёж юқорилигича қолмоқда. Федоров ҳимоя чораларини кучайтириш ва Россия дронларига қарши курашиш учун бюджетдан қўшимча 1,6 миллиард гривна (37 миллион доллар) ажратилганини айтди.

Ҳимоя тўрлари дронларнинг парракларини илиб қолади ва уларнинг нишонга — қиммат техника, ҳарбийлар ёки тинч аҳолига — етиб боришига тўсқинлик қилади.

Атиги бир ой ичида биз тўрларни ўрнатиш тезлигини январь ойидаги кунига 5 километрдан февраль ойида 12 километргача оширдик. Бу ҳарбий логистика хавфсизлигини сезиларли даражада яхшилади ва фронтдаги бўлинмаларнинг барқарор ишлашини таъминлади, деди Федоров.

​У март ойида кунига 20 километр йўлни ёпишни режалаштираётганини маълум қилди.

Йил якунига қадар йўлларда яна 4 минг километрлик дронларга қарши ҳимоя тизимини ўрнатиш ниятидамиз, деди мудофаа вазири.

​Шунингдек, Украина Россия билан чегарадош Харьков ва Суми вилоятлари (шимоли-шарқи) ҳамда Чернигов вилоятида (шимоли) мудофаа истеҳкомларини қуришни ҳам тезлаштиради.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар