Daryo

Трамп Эрон тузумини алмаштиришни энг яхши ечим деб атади

Трампнинг айтишича, “Жералд Форд” авиаташувчиси жуда яқин вақт ичида Кариб денгизи ҳудудидан Яқин Шарққа кўчирилади.

2 дақиқа ўқиш3 580 кўришлар0 изоҳ1

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон масаласида ҳокимият алмашинуви энг мақбул ечим бўлиши мумкинлигини таъкидлади. У руҳонийлар бошқарувидаги тузумни алмаштириш ғоясини очиқ қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Трамп Эронга етакчиси ҳақида аниқ айтмади, бироқ буни қила оладиган шахслар борлигини билдирди. Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳозирча баёнотга муносабат билдирмаган.

“47 йилдан бери улар гапириб келади. Бу вақт ичида эса биз жуда кўп инсонларни йўқотдик”, деди Трамп.

​АҚШ Эронни ядровий келишувга мажбур қилиш мақсадида Яқин Шарққа иккинчи авиаташувчисини юборди. 

Трампнинг айтишича, “Жералд Форд” авиаташувчиси жуда яқин вақт ичида Кариб денгизи ҳудудидан Яқин Шарққа кўчирилади ва йақинда у ерда жойлашган “Абраҳам Линкольн” кемасига қўшилади.

АҚШ департаменти ва Пентагон январь ойида Абраҳам Линкольн авиация ташувчисини Яқин Шарқ томон юборган эди. Ўшанда Қўшма Штатлар Эрон ҳукуматининг оммавий норозилик намойишларини куч билан бостиришига жавобан зарба бериш билан таҳдид қилганди.

Бу намойишларда минглаб одамлар ҳалок бўлди.  Мазкур норозилик тўлқини 1979 йилдаги Ислом инқилобидан буён Эрондаги энг кескин сиёсий силкинишлардан бири бўлди. Инқилоб оқибатида олий раҳбар бошчилигидаги руҳонийлар тизими ўрнатилган эди.

Дональд Трамп агар ядровий келишувга эришилмаса, Эронга зарба бериш билан таҳдид қилган бўлса-да, Оқ уйда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан ўтказилган учрашувдан сўнг Теҳрон билан музокаралар давом этишини таъкидлади.

Яқин Шарқ мамлакатлари Эрон ҳужумдан қочиш учун нима қилиши кераклиги ҳақидаги саволга Трамп шундай жавоб берди: “Эрон АҚШнинг дастлабки талабларига рози бўлиши керак”.

АҚШ Эронни уранни бойитишни тўхтатишга ундамоқда. Нетаньяху ҳукумати эса Теҳрон баллистик ракеталар дастурини қисқартириши ҳамда ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” каби иттифоқчи гуруҳларга кўмакни тўхтатиши кераклигини талаб қилмоқда.

Эрон ҳозирча санкциялар енгиллаштирилиши эвазига ядровий дастурини чеклашга тайёр эканини билдирган. Бироқ мамлакат президенти Масъуд Пезешкиён Эрон АҚШ ва Исроилнинг ҳаддан ташқари талабларига бўйсунмаслигини таъкидлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар