“Манчестер Сити” раҳбарияти 2026 йил ёзги трансфер ойнасида жамоанинг марказий чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
Клуб “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси, 23 ёшли Эллиот Андерсонни таркибга қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда. “Шаҳарликлар” бу футболчи трансфери борасида “Манчестер Юнайтед”ни ортда қолдиришига ишонмоқда.
Шунингдек, “Манчестер Сити” ўнг қанот ҳимоячисини ҳам мустаҳкамлашни режалаштирган. Шу сабабли клуб 21 ёшли “Брентфорд” футболчиси Микаэл Каёде ҳамда 19 ёшли “Фейеноорд” ўйинчиси Живайро Рид номзодларини кўриб чиқмоқда.
Англия Премьер-лигасининг 24-туридан сўнг Хосеп Гвардиола шогирдлари 47 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “Манчестер Сити” пешқадам “Арсенал”дан 6 очкога ортда қолмоқда.
Агар “шаҳарликлар” Англия чемпионатидан четлатилса, турнирни ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд ҳамда “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола каби юлдузлар тарк этади. Шунингдек, телеканаллар АПЛ билан тузилган шартномаларни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади, бу эса лига учун “зудлик билан” 2,5 миллиард фунт стерлинг миқдорида молиявий йўқотишларга олиб келади.








