Daryo

“Қаттиққўл хоним 2” фильмининг трейлери эълон қилинди (видео)

Фильмнинг премьераси 2026 йил 1 май санасига режалаштирилган.

1 дақиқа ўқиш9 965 кўришлар0 изоҳ7

Узоқ кутилган “Қаттиққўл хоним 2” фильмининг илк трейлери ва ниҳоят томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Трейлер “Гремми” мукофотларини топшириш маросими доирасида намойиш этилди.

Фильмнинг давоми деярли 20 йил аввал экранларга чиққан машҳур картинанинг асосий қаҳрамонларини яна бир саҳнада жамлади. Фильм сюжети рақамли давр фонида ривожланади. Босма оммавий ахборот воситалари ўз обрўсини йўқотаётган, блогерлар ва ижтимоий тармоқлардаги инфлюенсерлар эса тобора кўпроқ кучга эга бўлаётган бир пайтда Миранда Runway журналининг мавқейини сақлаб қолиш учун курашади.

Фото: Peopletalk

Воқеалар давомида Миранда ўзининг собиқ кичик ёрдамчиси Эмили Карлтон билан тўқнаш келади. Энди Эмили йирик реклама компаниясида раҳбарлик лавозимида ишлайди ва Runway билан йирик шартнома тузиш арафасида бўлади.

Фильм режиссёри яна Девид Фрэнкэл бўлиб, у 2006 йилдаги биринчи фильмни ҳам суратга олган эди. Сценарий эса Лорен Вайсбергернинг 2013 йилда чоп этилган худди шу номли романи асосида Алин Брош МcКенна томонидан ёзилган.

Фото: Peopletalk

Трейлерда томошабинлар севган қаҳрамонлар яна қайтади:

• Мерил Стрип — совуққон ва талабчан Миранда Пристли;

• Энн Хетеуэй — Энди Сакс;

• Эмили Блант — Эмили Шарлтон;

• Стенли Туччи — Найжел Киплинг.

Эслатиб ўтамиз, фильмнинг премьераси 2026 йил 1 май санасига режалаштирилган. Асосий актёрлар таркибига Симоне Эшли ҳамда Кеннет Бран ҳам қўшилади. У Миранда Пристлининг турмуш ўртоғи ролини ижро этади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар