Daryo

Хитойлик аёл марҳум эрининг маъшуқасига совға қилинган 2 млн долларни суд орқали қайтариб олди

Бу пуллар марҳум томонидан яширин муносабатлар вақтида йиллар давомида совға қилинган.

1 дақиқа ўқиш38 145 кўришлар0 изоҳ142

Хитойда суд марҳум эркакнинг яширин муносабатлари билан боғлиқ можаро юзасидан қарор чиқарди. Натижада Шанхай суди етти йил давомида эркак билан ишқий алоқада бўлган маъшуқани унинг қонуний рафиқасига 2 миллион доллар миқдоридаги маблағни қайтаришга мажбур қилди. Бу пуллар марҳум томонидан яширин муносабатлар вақтида йиллар давомида совға қилинган.

Маълум бўлишича, эркакнинг рафиқаси Шен фамилияли аёл турмуш ўртоғининг узоқ йиллик хиёнати ҳақида фақат унинг вафотидан кейин хабар топган. У эрининг шахсий буюмларини кўздан кечираётганда тасодифан кўплаб молиявий ўтказмаларни аниқлаган. Текширув давомида марҳум 2015–2022-йиллар оралиғида Тао исмли аёлга деярли 3 миллион доллар миқдорида пул юборгани маълум бўлган.

Фото: South China Morning Post

Шен Жин исмли эркак билан 1999-йилда расман турмуш қурган. Суд жараёнида аниқланишича, марҳум умумий оилавий мулк ҳисобидан рафиқасининг розилигисиз ва ахлоқий меъёрларга зид тарзда катта миқдордаги маблағни бегона аёлга ўтказиб келган.

Биринчи инстансия суди бу ҳолатни виждонсизлик ва оилавий бурчга хиёнат сифатида баҳолаб, маъшуқа томонидан олинган маблағни қонуний рафиқага қайтариш тўғрисида қарор чиқарди. Тао исмли аёл ушбу қарордан норози бўлиб, апелляция шикояти берган бўлса-да, Шанхай халқ суди унинг даъвосини рад этди.

Суд қарорида қайд этилишича, бундай хатти-ҳаракатлар нафақат эр-хотиннинг умумий мулкий ҳуқуқларини бузади, балки жамиятда қабул қилинган ахлоқий ва маънавий меъёрларга ҳам зид ҳисобланади.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар