Туркия Суперлигаси 19-туридан ўрин олган “Каесериспор” ҳамда “Башакшеҳир” ўртасидаги баҳс якунига етди. 24 январь, шанба куни бўлиб ўтган ўйинда истанбулликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 35-дақиқада очилди. Беллашув ҳаками “Кайсериспор” футболчисининг қоидабузарлигидан кейин пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Давие Зельке аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида орадаги фарқ иккита ошди. Рамазон Чивелек ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Натижада, “Башакшеҳир” 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ўйин якунига яқин ҳисоб йирик кўринишига келди. Элдор Шомуродовнинг узатмасидан кейин Нуну да Кошта таблодаги натижани 3:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, “Башакшеҳир” Туркия чемпионатининг 19-турида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Истанбул клуби ҳозирда 29 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Мағлуб бўлган “Кайсериспор” эса 15 очко билан аутсайдерлар қаторидан жой олган.
“Башакшеҳир” сафида ҳаракат қиладиган Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўйинни асосий таркибда бошлади. Элдор Шомуродов тўлиқ майдонда ҳаракат қилган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 81-дақиқада захирага олинди.
Туркия Суперлигаси19-тур
“Кайсериспор” — “Башакшеҳир” 0:3
Голлар: 0:1 — Зельке (35, пенальти), 0:2 — Чивелек (67, автогол), 0:3 — Кошта (86)








