Daryo

Қозоғистонда вице-президент лавозими жорий этилади

Номзод шахсан мамлакат президенти томонидан парламент розилиги билан тайинланади.

1 дақиқа ўқиш8 156 кўришлар0 изоҳ5

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 20 январь куни мамлакатда янги лавозим — Республика вице-президенти лавозими ташкил этилишини маълум қилди. Бу ҳақда Nur Kazakhstan хабар берди.

Миллий қурултойдаги нутқи давомида давлат раҳбари ушбу лавозимнинг жорий этилиши бўйича асосий жиҳатларга тўхталди. Тўқаевнинг таъкидлашича, вице-президентни бевосита президент парламент розилиги билан тайинлайди. Кутилаётган ўзгаришларга кўра, вице-президент қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • президент топшириғига биноан халқаро форумларда ва хорижий делегациялар билан музокараларда Қозоғистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
  • парламентда президент манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • маҳаллий ва қўшма ижтимоий-сиёсий, илмий, маданий ва таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
  • давлат раҳбари томонидан берилган бошқа топшириқларни бажариш.

Конституцияга ўзгартириш ва қисқартиришлар

“Вице-президентнинг хизмат вазифаларига оид ушбу муҳим қоидалар мамлакат Конституциясида ҳам ўз аксини топиши лозим”, деди президент.

Шу билан бирга, янги лавозим жорий этилиши муносабати билан амалдаги бошқарув тизимида қатор қисқартиришлар амалга оширилади. Хусусан, давлат маслаҳатчиси лавозими бутунлай тугатилади. Шунингдек, ҳозирги парламент фаолиятини таъминловчи аппаратнинг айрим тузилмалари ҳам тугатилиши кўзда тутилмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар