Daryo

Фабрицио Романо “Реал Мадрид” ҳамда Юрген Клопп ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди

Қайд этилишича, “қироллик клуби” Клоппни қандай даражадаги мураббий эканини яхши билади, аммо ҳозирча жамоани бошқариб турган Альваро Арбелоага имконият беришни маъқул кўрмоқда.

1 дақиқа ўқиш26 836 кўришлар0 изоҳ13

Инсайдер Фабрицио Романо Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда собиқ “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ўртасидаги эҳтимолий музокаралар ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Романо маълум қилишича, ҳозирча томонлар ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ:

“Айни пайтда ‘Реал’ Юрген Клопп билан боғланмаган. Ҳеч қандай музокара, қўнғироқ ёки контакт бўлмаган. Клуб бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда, бироқ Клоппни ишга таклиф қилиш ёки уни фикридан қайтаришга уриниш йўқ”, дейди инсайдер.

Қайд этилишича, “қироллик клуби” Клоппни қандай даражадаги мураббий эканини яхши билади, аммо ҳозирча жамоани бошқариб турган Альваро Арбелоага имконият беришни маъқул кўрмоқда. Агар Арбелоа мавсум охиригача ўзини кўрсата олса, у кейинги мавсумда ҳам бош мураббий сифатида қолиши мумкин.

Шу билан бирга, агар “Реал” ёзда мураббийлик масаласини қайта кўриб чиқишга қарор қилса ва Клопп мураббийлик фаолиятига қайтишни истаса, унинг номзоди вариантлардан бири сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, ҳозирча “Реал” ва Юрген Клопп ўртасида ҳеч қандай музокара олиб борилмаяпти, клуб вазиятни кузатмоқда ва қарорни мавсум якунида қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь, душанба куни “қироллик клуби” Хаби Алонсони бош мураббийлик лавозимидан озод этиб, унинг ўрнига Альваро Арбелоани тайинлаганини эълон қилди. Алонсо 2025 йил ёзидан буён жамоани бошқариб келган. Унинг қўл остида “Реал” барча мусобақаларда 34 та учрашув ўтказиб, 24 ғалаба, 4 дуранг ва 6 мағлубият қайд этган. Ушбу даврда жамоа сафида энг кўп майдонга тушган футболчилар Арда Гюлер (34 ўйин), Винисиус Жуниор (33), Тибо Куртуа ва Орелиэн Чуамени (32 тадан) бўлган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар