Daryo

Россия урушга юбориладиган ҳарбийлардан ДНК намуналарини олади

Бу маълумотлар ҳарбий 100 ёшга тўлгунига қадар ёки у ҳалок бўлган тақдирда шахси аниқлангунча сақланади.

1 дақиқа ўқиш30 782 кўришлар0 изоҳ6

Россия жанговар ҳаракатларда иштирок этаётган барча ҳарбийлар, жумладан Украина ҳудудида хизмат қилаётганлар учун мажбурий геномик (ДНК) рўйхатдан ўтишни жорий этади. Тегишли қонун лойиҳаси Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, маъқулланган. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Ҳозирда мажбурий ДНК рўйхатидан ўтказиш судланган ва колонияларда жазо ўтаётганлар, тергов жараёнидаги номаълум шахслар, жиноятда гумонланган ёки айбланганлар, маъмурий қамоққа олинганлар, шунингдек бедарак йўқолганларнинг яқин қариндошларига нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, шахси аниқланмаган мурдалар ҳам ДНК рўйхатидан ўтказилади.

Янги ҳужжатга кўра, талаблар фақат Қуролли кучлар ва “Росгвардия” ҳарбийларига эмас, балки кўнгилли тузилмалар иштирокчилари, контртерроризм амалиётларига юбориладиган Ички ишлар вазирлиги ходимлари, шунингдек, сафарбарлик ёки қуролли можаро шароитида ишлаётган фуқаролик хизматчиларига ҳам татбиқ этилади. Қонун лойиҳаси Мудофаа вазирлиги ёки “Росгвардия” қарори билан истиснолар киритиш имконини ҳам назарда тутади.

Рўйхатдан ўтказиш жараёни куч тузилмалари томонидан, эксперт-криминалистика бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Олинган маълумотлар шахс 100 ёшга тўлгунига қадар ёки ҳалок бўлган тақдирда шахси аниқлангунча сақланади. Хизматдан бўшатилгач, шахс геномик маълумотларини йўқ қилишни сўраб ариза бериши мумкин.

Россия Юристлар ассоциацияси бошқаруви раиси Владимир Груздевнинг айтишича, бу чора ҳалок бўлганлар ёки оғир ярадорларнинг шахсини аниқлашда асосий, кўпинча эса ягона воситага айланмоқда. Ўзгаришлар Россиянинг Украинадаги йўқотишлари юқорилиги ҳақидаги маълумотлар фонида кўриб чиқилмоқда.

BBC декабрь ойида НАТОнинг юқори мартабали расмийсига таяниб хабар қилишича, 2025 йил ноябрида Россиянинг ўртача кунлик йўқотишлари 1100 кишини (ҳалок бўлганлар, ярадорлар ва асирлар) ташкил этган. НАТО бош котиби Марк Рютте эса январь ойида Россия ойига ҳалок бўлганлар ҳисобига 25 минг кишини йўқотаётганини билдирган. Альянс баҳосига кўра, уруш давомида Россия армиясидаги умумий талофотлар 1,15 миллион кишига яқинлашиши мумкин.



Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар