Испания Кубоги 1/8 финали доирасидаги “Расинг” — “Барселона” учрашуви якунланди. “Эл Сардинеро” стадионида бўлиб ўтган баҳсда Ҳанси Флик бошқарувидаги “кўк-анорранглилар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.
Маълумот учун, “Расинг” Испаниянинг иккинчи дивизиони — Сегунда жорий мавсумида 38 очко билан 1-ўринда бормоқда.
Учрашувда ҳисоб 66-дақиқада Ферран Торрес томонидан киритилди. 90+5-дақиқада Ламин Ямаль ғалаба голига муаллифлик қилди — 0:2. Шу тариқа, “Барселона” Испания Суперкубогидаги муваффақиятли натижадан сўнг, Испания Кубогида ҳам юришини давом эттирадиган бўлди.
Маълумот учун, Альваро Арбелоа бошқарувидаги “Реал Мадрид” Испания Кубоги 1/8 финали доирасидаги учрашувда Сегунда вакили — “Альбасете”дан мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.
Испания Кубоги
1/8 финал
“Расинг” — “Барселона” 0:2
Гол: 0:1 — Ферран (66), 0:2 — Ямаль (90+5)








