Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби Англиянинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес трансфери устида ишламоқда. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.
Манбага кўра, Франция гранди Лондон клубида собиқ бош мураббий Энсо Маресканинг истеъфога чиқарилиши ортидан юзага келган мураккаб вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин. Шу билан бирга, “ПСЖ” аргентиналик ярим ҳимоячининг трансферини жорий трансфер ойнасида амалга оширишни режалаштирмаяпти.
Жорий мавсумда Фернандес барча мусобақалар доирасида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2032 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қиймати 85 миллион еврога баҳолаган.
Аввалроқ “Челси” Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олиш учун 135 миллион фунт стерлинг (тахминан 156 миллион евро) таклиф қилишга тайёр экани хабар қилинган эди.








