Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Бернардо Сильва Англия Кубоги ярим финали доирасидаги “Ньюкасл”га қарши учрашувдан кейин жамоанинг бир қатор футболчилари, жумладан ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Сўнгги ўйинларда Ҳусанов ва Макс Аллейн жуда юқори савияда ҳаракат қилишди. Улар майдонда намоён этган шахсият ва характер эътирофга лойиқ. Бу даражадаги жамоага келиб, катта босим остида ўйнаш осон эмас. Натижа кўрсатиш, ҳимоядан тўпни олиб чиқишда жасоратли бўлиш, барқарор ва ишончли ҳаракат қилиш талаб этилади.
Жуда мураккаб стадионда ўйнадик, бу ерда майдонга тушиш нақадар қийинлигини яхши биламиз. Шунга қарамай, улар ўз вазифасини аъло даражада бажаришди. Семенё ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди. Дарвозабон Траффордни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. У бир нечта муҳим сейвларни амалга оширди ва жамоамизнинг ғалабасига катта ҳисса қўшди”, дейди Бернарду Сильва.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” Англия Лига Кубоги ярим финалининг илк ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб учрашуви 5 февраль куни “Etihad” стадионида бўлиб ўтади.








