Daryo

Хитой Тайванга қурол сотгани учун АҚШнинг 20 та компаниясига санкция киритди

Тақиққа тушганлар орасида 10 нафар жисмоний шахс ва Boeing компанияси ҳам бор.

1 дақиқа ўқиш10 651 кўришлар0 изоҳ3

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 26 декабрь куни Тайванга қурол сотилиши муносабати билан АҚШнинг 20 та мудофаа компанияси ва 10 нафар жисмоний шахсга нисбатан чекловлар эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Санкцияга тушган йирик корхоналар орасида Boeing компаниясининг Сент Луисдаги филиали, Northrop Grumman Systems Corporation ва L3Harris Maritime Services каби гигантлар бор. Вазирлик баёнотига кўра, жорий этилган чоралар қуйидагиларни кўзда тутади:

  • компаниялар ва шахсларнинг Хитой ҳудудидаги барча активлари музлатилади;
  • Хитойдаги ташкилот ва жисмоний шахсларга ушбу рўйхатдагилар билан бизнес юритиш тақиқланади;
  • рўйхатга киритилган 10 нафар шахс, жумладан, Anduril Industries мудофаа компанияси асосчиси ва бошқа корхоналарнинг 9 нафар юқори мартабали раҳбарларига Хитойга кириш тақиқланади.

“Қизил чизиқ” ва рекорд даражадаги савдо

Мазкур қатъий чоралар Вашингтоннинг ўтган ҳафтадаги қарорига жавоб бўлди. АҚШ Тайванга рекорд даражадаги — 11,1 миллиард долларлик қурол-яроғ пакетини сотишини эълон қилган эди. Бу орол давлат тарихидаги энг йирик қурол етказиб бериш келишуви ҳисобланади.



“Тайван масаласи Хитойнинг асосий манфаатларининг ўзаги ва Хитой—АҚШ муносабатларида кесиб ўтиб бўлмайдиган биринчи қизил чизиқдир”, дейилади Хитой ТИВ баёнотида.

Расмий Пекин Вашингтонни оролни қуроллантириш бўйича “хавфли” уринишларни тўхтатишга чақириб, ҳар қандай провокацияга кескин жавоб қайтарилишидан огоҳлантирмоқда.

Маълумот ўрнида, Хитой демократик бошқарувга эга Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб билади, бироқ Тайпей буни рад этиб келади.

АҚШ қонунчилигига кўра, Вашингтон Тайванни ўзини ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлашга мажбур. Қурол савдоси эса икки давлат ўртасидаги доимий кескинлик манбайи бўлиб қолмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар