Daryo

Хави “Челси” устозига айланиши мумкин — Фабрицио Романо

Ҳозирда Лондон клуби раҳбарияти испаниялик мутахассиснинг вакиллари билан музокара олиб бормоқда.

1 дақиқа ўқиш6 189 кўришлар0 изоҳ4

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти италиялик мутахассис Энсо Марескани январь ойида ишдан бўширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Клуб унинг ўрнига “Барселона” собиқ устози Хави Эрнандесни олиб келишни истамоқда.

Унга кўра, лондонликлар айни пайтда Хавининг вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Агар келишув ижобий якунланса, испаниялик мураббий фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин,

Мареска “Эвертон” (2:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин берган интервьюсида, “Челси” раҳбариятидаги баъзи одамлар уни ва клубни қўлламаётганини айтиб, катта шов-шувга сабаб бўлган. Мазкур ҳолат ортидан клуб мутахассис билан шартномани бекор қилишни мақсад қилган.

Маълумот учун, Энсо Мареска 2024 йил ёзидан буён “Челси”ни бошқариб келмоқда. Мареска ҳозирга қадар “Челси” билан иккита соврин — Конференциялар Лигаси ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олтин медалларини қўлга киритган. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Айни пайтда “Челси” Англия Премьер Лигасининг турнир жадвалида 28 очко билан тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар