Daryo

Грецияда мигрантлар қайиғи чўкиб кетди: 14 нафар мисрлик ҳалок бўлди

Бортида турли миллатларга мансуб 34 нафар шахс бўлган қайиқ 7 декабрь куни Грецияга қараб йўлга чиққан эди.

1 дақиқа ўқиш4 681 кўришлар0 изоҳ1

Грециянинг Крит ороли яқинида ноқонуний муҳожирлар кемаси чўкиб кетиши оқибатида камида 14 нафар мисрлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда TRT World хабар берди.

Миср Ташқи ишлар вазирлигининг 16 декабрь кунги баёнотига кўра, қайиқ 2025 йил 7 декабрь куни Мисрга қўшни давлатларидан биридан Грецияга қараб йўл олган эди. Қайиқ бортида турли миллатларга мансуб 34 нафар ноқонуний муҳожир бўлган, уларнинг орасида 14 нафар Миср фуқароси ҳалок бўлган.

Вазирлик Греция расмийлари билан тезкор алоқада бўлиб, кемадан қутқарилганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва мисрлик қурбонларнинг жасадларини репатриация қилишни тезлаштириш устида ишлаётганини маълум қилган.

Воқеани фожиавий деб таърифлаган вазирлик Миср фуқароларини ўз ҳаётларини ҳимоя қилиш ва бундай оғриқли ҳодисаларнинг такрорланишини олдини олиш учун ноқонуний миграция тармоқларининг “панжасига тушмасликка” чақирмоқда. Ноқонуний муҳожирлар Европа Иттифоқига кириш эшиги ҳисобланган Крит оролига етиб бориш учун Ливия ва бошқа қўшни давлатлардан транзит йўли сифатида фойдаланиб келади.

Бошпана бериш тўхтатилган

Июль ойининг бошида Греция ҳукумати Ливиядан Критга келганлар учун, бошпана бериш аризаларини тўхтатиб туришга қарор қилган эди. Миср эса ўз навбатида, 2016 йилдан бери Европага йўналган ноқонуний муҳожирлар кемаларининг жўнаб кетишининг олдини олганини айтиб келади, аммо мисрлик ноқонуний муҳожирлар одатда транзит йўли сифатида Ливияни танлайди.

Маълумот ўрнида, Туркиянинг Бодрум соҳили яқинида 24 октябрь куни муҳожирлар минган резина қайиқ ағдарилиб, чўкиб кетгани ҳақида хабар қилинган эди. Ўшанда афғонистонлик бир эркак ҳодисадан омон қолган ва маҳаллий вақт билан соат 01:00 атрофида қуруқликка сузиб чиқиб, фавқулодда хизматларга хабар берган. Унинг айтишича, 18 киши резина қайиқда йўлга чиққан, бироқ орадан кўп ўтмай қайиқ сувга тўла бошлаган ва Эгей денгизида чўкиб кетган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар