Daryo

Сурияда тўйда портлаш: 33 киши жароҳатланди (видео)

Жароҳатланганлар орасида болалар ҳам бор, шунингдек, бир нафар шахснинг оёғи ампутация қилинган. Воқеа жойи яқинида Исроил ҳарбийлари кўринган, аммо ҳодиса ким томонидан уюштирилгани номаълум.

1 дақиқа ўқиш4 882 кўришлар0 изоҳ1

Суриянинг Дараа шаҳри Абидин қишлоғида 12 декабрь оқшомида тўй маросими вақтида портлаш рўй берди, оқибатда 33 киши жароҳатланди. Бу ҳақда SANA нашри хабар берди.

Дараа соғлиқни сақлаш бошқармаси директори, доктор Зиёд ал-Маҳамиднинг маълум қилишича, жароҳатланганлар орасида болалар ҳам бор. Бошқарма барча жабрланганларнинг ҳолатини диққат билан кузатиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Ал-Маҳамиднинг қўшимча қилишича, шошилинч чоралар режаси ишга туширилиб, бир муассасада тиқилинч юзага келмаслиги учун беморлар бир нечта тиббиёт масканларига жойлаштирилган.

Қишлоқ кенгаши раҳбари Муваққаф Маҳмуднинг баёнотига кўра, номаълум шахслар тўйхона биносига иккита граната улоқтирган, бу эса бир қатор меҳмонларнинг жароҳатланишига сабаб бўлган. Маҳмуд жароҳатланганларнинг аҳволи асосан енгил ва ўртача оғирликдалигини айтган. Бироқ бир киши жиддий жароҳат олгани ва унинг оёғи ампутация қилингани қўшимча қилинган.

Воқеа жойи атрофида Исроил ҳарбийлари кўринган

Қишлоқ мери Жамол Ал-Иброҳимнинг маълумот беришича, портлашдан сўнг яқин атрофдаги Ал-Арида қишлоғининг ғарбий қисмида учта ҳарбий машинадан иборат Исроил ҳарбийларининг патрул гуруҳи кўринган. Унинг аниқлик киритишича, Исроил патрул хизмати ҳодиса жойига яқинлашмаган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар