Шимолий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари ташкил топганининг 80 йиллик юбилейи Ким Чен Ин ва унинг қизи иштирокидаги йирик авиашоу билан нишонлади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Авиашоу 29 ноябрь куни денгиз бўйидаги Вонсан шаҳри яқинидаги Калма аэропортида ўтказилди. Бу ерда КХДР йирик туристик мажмуа барпо этган.
30 ноябрь куни давлат оммавий ахборот воситалари совет давридаги реактив самолётлар, янги дронлар ва олдинги ҳарбий кўргазмаларда пайдо бўлган эрта огоҳлантириш ва разведка самолётлари тасвирларини намойиш қилди.

Тадбир давомида Ким Чен Ин нутқ сўзлаб, ҳарбий-ҳаво кучларига янги стратегик ҳарбий воситалар билан боғлиқ янги муҳим вазифа юкланишини айтди.
“Ким Чен Ин ядровий урушни тўхтатувчи кучларни намойиш этишда партия ва ватан ҳарбий-ҳаво кучларига катта умид боғлаётганини алоҳида таъкидлади”, дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида.








