Қатарда ўтказилган U-17 Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Бугун, 27 ноябрь куни бўлиб ўтган финалда Португалия ўсмирлар терма жамоаси Австрияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Учрашувнинг ҳал қилувчи ва ягона голи 32-дақиқада Анисио Кабрал томонидан урилди. Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашлар остида кечди. Аммо дарвозалар бошқа ишғол қилинмади. Натижада Португалия ўз тарихида илк марта ўсмирлар ўртасидаги мундиалда ғалаба қозонди.
Австрия кумуш медалларни қўлга киритди. 3-ўрин учун баҳсда эса Италия Бразилияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, бронза медалларини қўлга киритди.
U-17 Жаҳон чемпионати
3-ўрин учун баҳс
Бразлия U-17 — Италия U-17 0:0 (пенальтилар серияси: 2:4)
Финал
Португалия U-17 — Австрия U-17 1:0
Гол: 1:0 — Кабрал (32)








