Daryo

Малайзия 16 ёшдан кичикларга ижтимоий тармоқларни тақиқлайди

Бу ёшларни кибербуллинг, молиявий фирибгарлик ва жинсий зўравонлик каби онлайн хавфлардан ҳимоя қилишга қаратилган. Бошқа давлатлар ҳам чоралар устида ишламоқда.

1 дақиқа ўқиш1 997 кўришлар0 изоҳ0

Малайзия 2026 йилдан бошлаб 16 ёшдан кичик фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда алоқа вазири Фаҳми Фадзил хабар берди.

Қарор болалар хавфсизлиги билан боғлиқ, ҳукумат Австралия ва бошқа мамлакатларда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ёш чекловлари жорий этилганини ўрганмоқда. Вазир ёшларни кибербуллинг, молиявий фирибгарлик ва болаларга нисбатан жинсий зўравонлик каби онлайн хавфлардан ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

“Умид қиламизки, келаси йилга келиб ижтимоий тармоқ платформалари ҳукуматнинг 16 ёшдан кичикларга фойдаланувчи аккаунтларини очишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорига амал қилади”, деди Фаҳми Фадзил.

Ижтимоий тармоқларнинг болалар саломатлиги ва хавфсизлигига таъсири глобал миқёсда тобора жиддий муаммога айланмоқда. TikTok, Snapchat, Google ва Мета Platforms(Facebook, Instagram ва WhatsApp киради) каби компаниялар АҚШда ёшлар руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётгани учун суд даъволарига дуч келмоқда.

Австралияда эса декабрь ойидан 16 ёшдан кичик фойдаланувчилар аккаунтлари ўчириши кутилмоқда. Ўсмирлар учун кенг қамровли тақиқ бутун дунё регуляторлари томонидан диққат билан кузатилмоқда. Шунингдек, Франция, Испания, Италия, Дания ва Греция биргаликда ёшни аниқловчи махсус илова намунаси устида синовлар ўтказмоқда.

Малайзиянинг қўшниси Индонезия эса январь ойида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун минимал ёш чегарасини белгилашни режалаштирганини эълон қилганди. Бироқ кейинчалик технологик платформалардан салбий контентни филтрлаш ва ёшни текшириш бўйича қатъийроқ чоралар кўришни талаб қилувчи енгилроқ қоидаларни жорий этди.

Малайзия сўнгги йилларда зарарли контент, жумладан онлайн қимор ўйинлари ҳамда ирқ, дин ва қироллик билан боғлиқ постларнинг кўпайишига жавобан ижтимоий медиа компанияларини қаттиқроқ назорат қила бошлади.

Малайзияда саккиз миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга платформалар ва хабар алмашиш хизматлари энди январь ойида кучга кирган янги тартибга кўра, лицензия олиши шарт.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар