Daryo

Бразилия собиқ президенти ҳибсга олинди

27 йилга ҳукм қилинган Жаир Болсонаро жазо муддати бошланишидан олдин эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Бунга унинг ўғли томонидан қилинган ҳаракатлар сабаб бўлди.

1 дақиқа ўқиш2 053 кўришлар0 изоҳ1

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаро давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, қамоқ жазосини ўташни бошлаши керак бўлган санадан бир неча кун олдин мамлакат пойтахтидаги ўз қароргоҳида ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Федерал полиция берган баёнотда маълум қилинишича, полициянинг ўзи томонидан талаб қилинган ва Олий суд томонидан рухсат этилган эҳтиёткорлик чораси бўлган ҳибсга олиш ордери ижро этилган.

Ҳибсга олиш сабаби ва айбловлар

Таъкидланишича, собиқ президент яшайдиган турар жой мажмуаси олдида Болсонаронинг катта ўғли, сенатор Флавио Болсонаро томонидан ташкил этилган митинг ва йиғилиш муддатидан олдин ҳибсга олиш қарорига келишга туртки бўлган.

Болсонаро 2025 йил бошида 2022 йилги сайловларда амалдаги президент Луиз Инасио Лула да Сильвага ютқазганидан сўнг ҳокимиятда қолиш учун давлат тўнтариши уюштиришга уринганликда айбланиб, 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. У ҳозирда уй қамоғида сақланиб келинаётганди.

Бразилия Олий суд ҳайъатидаги беш судьядан тўртнафари ушбу муҳим иш бўйича собиқ президентни бешта айблов бўйича айбдор деб топган. У давлат тўнтаришини режалаштиришдан ташқари:

  • қуролли жиноий ташкилотда иштирок этиш;
  • куч ишлатиш орқали Бразилиянинг демократик тартибини йўқ қилишга уриниш;
  • давлат институтларига қарши зўравонлик ҳаракатларини содир этиш;
  • ва унинг тарафдорлари 2023 йил 8 январь куни ҳукумат биноларига бостириб кириш пайтида давлат мулкига зарар етказишда айбдор деб топилган.

Бундан олдин, мамлакатдаги юқори лавозимли ҳарбий амалдорлар ва федерал полиция зобити ҳам Бразилия Олий суди томонидан давлат тўнтаришига уриниш ва Лула да Сильвани ўлдиришни режалаштиришда айбдор деб топилиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар