Daryo

Гўшт энг кўп истеъмол қилинадиган давлатлар маълум бўлди

Ўзбекистон аҳоли жон бошига мол гўшти истеъмоли билан Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда. Туркманистон эса қўй гўшти истеъмолида олдинда.

1 дақиқа ўқиш5 870 кўришлар0 изоҳ26

Гўшт дунёда энг кўп истеъмол қилинадиган оқсил манбаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бироқ гўшт турларига бўлган талаб мамлакатлар кесимида сезиларли фарқ қилади. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли энг юқори бўлган давлатлар рейтингини эълон қилди.

Мол гўштини истеъмол қилиш бўйича биринчи бешталикни Аргентина (киши бошига 46 килограмм), Зимбабве (44,4), АҚШ (38), Исроил (36,1) ва Бразилия (34,6) эгаллаган. Марказий Осиё давлатларида эса Ўзбекистон (30,8 кило) етакчилик қилмоқда, кейинги ўринларда Туркманистон (25,1), Тожикистон (24,9), Қозоғистон (24,8) ва Қирғизистон (15,7) турибди.

Қўй ва эчки гўштининг бешта асосий истеъмолчиси: Мўғулистон (киши бошига 68,5 килограмм), Баҳрайн (23,4), Янги Каледония (21,9), Туркманистон (20,3) ва Чад (19,0) ҳисобланади. Марказий Осиёда иккинчи ўринни Қирғизистон (9,84), кейинги ўринларни эса Қозоғистон (8,51), Тожикистон (7,7) ҳамда Ўзбекистон (4,8 кило) эгаллаган.

Мўғулистон бошқа давлатлардан анча олдинда — бу унинг кўчманчи чорвадорлик маданияти натижасидир. Мамлакат иқлими ва унумдор ерлари камлиги сабабли деҳқончилик қилиш қийин, шу боис аҳолининг асосий овқати тарихан гўшт бўлиб келган.

Товуқ гўштини истеъмол қилиш бўйича кучли бешликка қуйидагилар кирди: Сент-Винсент ва Гренадин ороллари (киши бошига 94,1 килограмм), Тонга (90,6), Маршалл ороллари (74,8), Самоа (74,8) ва Исроил (70,8).

Исроилдан ташқари бу мамлакатларнинг барчаси орол давлатларидир. Товуқ арзон оқсил манбаи ҳисобланади. Марказий Осиё давлатларида эса бу гўшт турини Қозоғистонда (21,8 килограмм) кўп истеъмол қилишади, Туркманистон (11,2), Ўзбекистон (6,38), Қирғизистон (7,55) ва Тожикистон (2,75) эса кейинги ўринларда жойлашган.



Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар