Daryo

Пол Погба, Ҳаким Зиеш ва 70 нафардан ортиқ спортчи УЕФАга Исроилни мусобақалардан четлатишни талаб қилиб хат ёзди

УЕФАга юборилган мактубда айтилишича, халқаро ҳуқуқни бузган давлатни мусобақалардан четлаштириш ҳолати ҳеч қандай янги ёки ноодатий эмас. Аксинча, бу футболни бошқарувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилган одатий чорадир.

1 дақиқа ўқиш1 487 кўришлар0 изоҳ1

Ўнлаб спортчилар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар сафига қўшилиб, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА)дан Исроилни мусобақалардан четлаштиришни талаб қилишди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

УЕФА президенти Александр Чеферинга йўлланган мактубда, “Спортчилар тинчлик учун” гуруҳига кирувчи 70 дан ортиқ профессионал спортчилар Исроил Футбол Ассоциацияси билан алоқаларни узиш чораларини қўллаб-қувватлашини билдирган. Мактубга “Монако” ярим ҳимоячиси Пол Погба, “Видад” вингери Ҳаким Зиеш ва “Фулҳэм” футболчиси Адама Траоре имзо чеккан.

УЕФАга юборилган мактубда айтилишича, халқаро ҳуқуқни бузган давлатни мусобақалардан четлаштириш ҳолати ҳеч қандай янги ёки ноодатий эмас. Аксинча, бу футболни бошқарувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилган одатий чорадир.

“Ҳеч қандай майдон, саҳна ёки халқаро фуқаролик жамияти аренаси геноцид, ирқий камситиш ва бошқа инсониятга қарши жиноятлар содир этаётган режимни қабул қилмаслиги лозим. Исроилнинг бундай жиноятлар учун жавобгарликсиз қолиши фақат виждон тамойилларига асосланган коллектив ҳаракатлар орқали, жумладан, исроилликларни спорт ва маданият тадбирларидан чеклаш чораларини кўриш билан тўхтатилиши мумкин. Футболни бошқарувчи ташкилотлар, масалан, УЕФА, тарихда халқаро ҳуқуқни жиддий бузган давлатларни мусобақалардан четлаштиришни ўзининг одатдаги амалиёти сифатида кўрган. Бунга Жанубий Африка, урушдан кейинги Германия, Югославия Федератив Республикаси ва яқинда Россия мисоллар бўла олади. Шу боис, биз сизни халқаро ҳуқуқ ва ахлоқий нуқтаи назарга риоя қилиб, Исроилни дарҳол мусобақалардан четлаштиришга чақирамиз”, дейилади мактубда.

​Эслатиб ўтамиз, аввроқ УЕФА АҚШнинг босими остида Исроилни мусобақалардан четлатмасликка қарор қилган эди. 

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар