Daryo

Танзанияда президентлик сайлови арафасида норозилик намойишлари бошланди (видео)

Аҳоли амалдаги президентнинг қайта сайланишига норозилик билдирмоқда. Намойишлар сабаб мамлакат бўйлаб интернет узиб қўйилган.

1 дақиқа ўқиш1 619 кўришлар0 изоҳ0

Танзаниянинг энг йирик шаҳри Дар ас Саломда 29 октябрь куни президентлик сайлови ўтказилди. Аҳоли амалдаги президентнинг қайта сайланишидан норози бўлиб, намойишларни бошлаб юборди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Бутун мамлакат бўйлаб интернет хизмати узиб қўйилган. Президент Самиа Сулуҳу Ҳассан сайловда ғалаба қозониб, ҳокимиятни мустаҳкамлаши кутилмоқда. Аммо унинг ҳукуматига мухолифатни четлаштириш, танқидчиларни ҳибсга олиш ва йўқотишда айбловлар қўйилмоқда.

Самиа Сулуҳу 2021-йилда ўзидан олдинги президент Жон Магуфули вафотидан кейин лавозимга киришган эди. Бунгача у ҳокимиятда вице-президент сифатида фаолият юритган. 29 октябрь куни ўтган сайловда ҳам у катта эҳтимол билан ғалаба қозиниши кутилмоқда.

Сўнгги ойлар ичида бир неча мухолиф етакчилар, жумладан, Чадема партияси раис ўринбосари Тунду Лиссу ва “ ACT-Wazalendo” партияси раҳбари Луҳага Мпина сайловда иштирок этишдан четлатилган.

Фото: Тhе Аfrican Repost

Мутахассислар мамлакатда сиёсий босим, аҳоли норозиликлари ва ишончсизлик кучайганини таъкидламоқда. Шунга қарамай, ҳукмрон CCМ партияси мамлакат иқтисодий ўсиши ва паст инфляцияни ўз ютуғи сифатида кўрсатмоқда. Танзанияда мустақилликдан буён — 1961 йилдан бери — CCМ ҳокимиятни қўлдан бой бермай келмқода.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар