Daryo

Покистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

Тўқнашувларда беш нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди, 25 нафар жангари йўқ қилинди. Покистон вазият кескинлашса, уруш билан таҳдид қилганди.

1 дақиқа ўқиш2 711 кўришлар0 изоҳ0

Афғонистон билан чегара яқинида юз берган тўқнашувларда 5 нафар покистонлик аскар ва 25 нафар жангари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Покистон армиясига таяниб, Al Jazeera хабар берди.

Маълум қилинишича, жангарилар 24-25 октябрь кунлари Афғонистондан Покистоннинг шимоли-ғарбий чегарасидаги Куррам ва Шимолий Вазиристон ҳудудларига ўтишга уринган.  Покистон “Толибон” ҳукуматини “Афғонистон ҳудудидан фаолият юритаётган қуролли гуруҳларга қарши чора кўрмаётганликда” айблаган.

“Толибон” жангариларга бошпана бериш ҳақидаги айбловларни рад этиб келади. Улар Покистоннинг ҳарбий операциялари Афғонистон суверенитетини бузаётганини таъкидламоқда.

Икки мамлакат вакиллари октябрь ойи бошида ўз қуролли кучлари ўртасидаги тўқнашувлардан сўнг можаронинг такрорланишини олдини олиш учун Истанбулда учрашди. Бу “Толибон” 2021-йилда Кобулни эгаллаганидан бери юз берган энг жиддий чегара тўқнашувлари эди.

Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф ўт очишни тўхтатиш тартиби ўзгармаганини ва Кобул тинчликдан манфаатдор кўринишини айтди.

Бироқ агар “Толибон” билан музокаралар муваффақияцизликка учраса, очиқчасига урушга киришамиз, деган эди у.

Покистон ҳарбийлари дам олиш кунларидаги тўқнашувларда иштирок этганларни “Фитна ал-Хвориж” деб атайдиган ташкилот аъзолари деб таърифлади. Бу атама гўёки хорижий ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланган мафкуравий руҳдаги қуролли гуруҳларга нисбатан ишлатилади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар