Daryo

Исроил Ғазо секторида БМТ фаолиятини тақиқлади

БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларига ёрдам кўрсатиш агентлиги Ғазо секторида гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Яҳудий давлати бу борада Халқаро жиноий суд кўрсатмаларини инкор этмоқда.

1 дақиқа ўқиш1 620 кўришлар0 изоҳ0

Исроил ҳукумати БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларига ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)га Ғазо секторида инсонпарварлик фаолиятини олиб боришни тақиқлади.

Халқаро жиноий суд 22-октайбр куни Исроилни UNRWA фаолиятига тўсқинлик қилмасликка чақирганди. Яҳудий давлатиниг мазкур қарори айнан шу воқеадан сўнг қабул қилинган. 

“UNRWA энди ҳеч қачон Ғазога қадам қўймайди”, деган Исроил расмийси.

Хабарларга кўра, Исроил бу қарорини АҚШ маъмуриятига ҳам етказган ва агентликнинг Ғазодаги инсонпарварлик амалиётларида қатнашишига қатъиян қарши эканини билдирган. Яҳудий давларти март ойидан бери UNRWA томонидан юборилаётган гуманитар ёрдамни Ғазога киришига тўсқинлик қилиб келмоқда.

Агентлик омборларида минглаб юк машиналарини тўлдиришга етадиган озиқ-овқат захиралари мавжуд бўлиб, улар Ғазо аҳолисини уч ой озиқ-овқат билан таъминлашга етади. Бундан ташқари, UNRWA’да вайронагарчилик оқибатида уйсиз қолган 1,3 миллион фаластинлик учун бошпана қуриш материаллари ҳам бор. Аммо Исроил рухсат бермагани сабабли бу ёрдам ҳам амалга оширилмаяпти.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар