Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 3-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда Баҳрайннинг “Ал-Ҳалидия” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Андижондаги “Бобур арена” стадионида ўтган баҳсда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйин кескин курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа навбатма-навбат рақиб дарвозаси қаршисида хавфли ҳужум уюштирди. Аммо дарвозаларга тўп киритилмади.
Мазкур натижадан кейин “Андижон” ҳисобидаги очколар сони 3 тага етди. Максим Шацких шогирдлари турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди. “Ал-Ҳалидия” эса 5 очко билан етакчилик қилмоқда.
Эътиборли томони шундаки, гуруҳда фақат Баҳрайн клуби гол уришни уддалаган. Жамоа 2-тур доирасидаги “Арқадағ”га қарши баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Гуруҳнинг қолган иштирокчилари — “Ал-Аҳли”, “Андижон” ҳамда “Арқадағ” ҳозирча рақиб дарвозасини ишғол қилмади.
Осиё Чемпионлар Лигаси 2
3-тур“Андижон” — “Ал-Ҳалидия” 0:0








