Ўзбекистон Суперлигаси 27-туридан ўрин олган “Андижон” – “Бухоро” учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди. Беллашув “Бобур арена” стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувдаги ҳисоб 57-дақиқада “Бухоро” ҳужумчиси Доминик Бегич томонидан очилди. 68-дақиқада эса Абдувоҳид Ғуломов “Андижон” сафида жавоб голини киритиб, умумий натижани тенглаштирди. Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашлар остида давом этди, бироқ дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.
Ушбу натижадан сўнг “Андижон” 29 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. “Бухоро” эса 25 очко тўплаган ҳолда 13-поғонани эгаллаб турибди.
Ўзбекистон Суперлигаси
27-тур
“Андижон” — “Бухоро” 1:1
Голлар: 0:1 — Бегич (57), 1:1 — Ғуломов (68)








