Daryo

Ҳиндистонда эркак ўзининг сохта дафн маросимини ўтказди

Бихар штатида яшовчи 74 ёшли собиқ ҳарбий одамлар унинг ўлимига қандай муносабатда бўлишини, бошқача айтганда, қандай қайғуришини кўрмоқчи бўлган.

1 дақиқа ўқиш2 074 кўришлар0 изоҳ2

Ҳиндистоннинг Бихар штатида яшовчи 74 ёшли собиқ ҳарбий Моҳан Лал тириклигида ўзининг сохта дафн маросимини ўтказди. Лал одамлар унинг ўлимига қандай муносабат билдиришини ва ким қайғуришини кўрмоқчи бўлганини айтди. Бу ҳақда Gulf News хабар берди.

Лал марҳумлар каби тобутда ётиб, мотам қўшиқлари остида оломон ичидан олиб ўтилган, ҳатто маросимга хос урф-одатлар ҳам бажарилган. Ҳолат Гая туманидаги Кончи қишлоғида юз берган. Моҳан Лал бу “шоу”ни шахсан ўзи ташкиллаштирган.

У маросимда барча қишлоқ одамлари иштирок этишини хоҳлаган. Одамлар йиғилиб, айримлар чин дилдан қайғурган вақтда, у бирдан тобутдан туриб, ҳаммани ҳайратда қолдирган. Шундан сўнг рамзий тарзда бир ҳайкалча ёқилган ва катта зиёфат уюштирилган. Моҳан Лал бу ишга нима учун қўл ургани ҳақида сўралганида шундай деган:

“Одам ўлгач, тобутини кўтаришади. Мен эса буни тириклигимда кўрмоқчи бўлдим — халқимнинг ҳурмати ва меҳрини ҳис қилмоқчи бўлдим”.

Қишлоқ аҳолиси Моҳан Лални ҳурмат қилади. Сабаби у илгари ёмғирли мавсумда дафн қилиш муаммосини ҳал этиш учун замонавий крематорий қурдириб, одамларнинг оғирини енгил қилган эди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар