Ҳиндистонда эркак дафн маросимида тириклик аломатларини кўрсатиб, шифохонага қайтарилди. Бу ҳақда НДТВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бир неча кун олдин юз берган бахциз ҳодиса оқибатида жиддий жароҳат олган эркак хусусий шифохонага ётқизилган. Қариндошларининг айтишича, шифокорлар уни қутқара олмаганликларини маълум қилишган. Шундан сўнг оила дафн маросимига тайёргарлик кўра бошлаган.
“Биз уни дафн этишга тайёрланиб турган пайтимизда, у тўсатдан қимирлади ва йўтала бошлади. Уни дарҳол туман касалхонасига олиб бордик. Ҳозир у сунъий нафас олдириш аппаратига уланган, аҳволи оғир, аммо барқарор”, дейди унинг қариндошларидан бири.
Бироқ клиника маъмурияти оила айтганларини инкор этиб, қариндошлар беморнинг аҳволини тушунтиришда шифокорлар ишлатган тиббий атамаларни нотўғри тушунган бўлишлари мумкинлигини таъкидлаган.
Ушбу воқеа Ҳиндистонда кенг жамоатчилик муҳокамаларини келтириб чиқарди ҳамда тиббиёт ходимлари ва беморларнинг оилалари ўртасидаги мулоқот, шунингдек, оғир ҳолатларда ташхис қўйишнинг аниқлиги ҳақидаги масалаларни кўтарди.








