Ғарбий Африка мамлакати Сенегалда сентябрь ойининг охирларида Рифт водийси безгаги авж олди. Вирус оқибатида бугунгача 20 киши вафот этди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Arab News хабар берди.
Ушбу вирусли касаллик асосан ҳайвонларга таъсир қилса-да, одамлар орасида ҳам учраб туради. Айниқса, шимолий Сент-Луи шаҳрида ҳолат жиддий — 171 та касаллик ҳолатнинг 159 таси айнан шу ҳудудда қайд этилган.
Сғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича 14 октябрь куни баёнот берган. Унга кўра, вирус илк бор 20 сентябрда лабораторияда тасдиқланган. Касаллик тарқалиши бошланганидан буён Сенегалда 20 киши вафот этган, 128 нафар одам эса соғайган.
Чорва молларининг ўлими бўйича маълумотлар тақдим этилмаган. Одамларда касаллик гриппга ўхшаш иситма, мушак ва бўғимлар оғриғи ҳамда бош оғриғи билан намоён бўлади. Чорваларда эса иситма ва қон кетиши кузатилади.
Бу қандай касаллик?
Рифт водийси безгаги — вирусли касаллик бўлиб, асосан ҳайвонларга, хусусан чорва молларга таъсир кўрсатади. У вирусли касалликлар оиласига киради ва кўпинча Африка ҳудудларида тарқалади.
Қандай юқади?
Касаллик асосан вирусни юқтирган ҳашаротлар, айниқса чивинлар орқали тарқалади. Бу чивинлар касалликни чорва моллар орасида ҳам, одамга ҳам юқиши мумкин.
Белги ва аломатлари
Одамларда: иситма, бош оғриғи, мушак ва бўғим оғриғи, баъзан кўз қизариши ва қон кетиши мумкин.
Чорва молларида: иситма, қон кетиши, ҳомиладорликда аборт ва ўлим ҳолатлари кўп учрайди.
Нима учун хавфли?
Касаллик одамлар ва ҳайвонлар учун хавфли бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда ўлимга олиб келиши ҳам мумкин. Касаллик юқишини олдини олиш учун ҳашаротларга қарши курашиш, чорваларни мунтазам текшириш ва хавфсизлик чораларини кўриш зарур. Одамлар билан тўғридан тўғри алоқада бўлганда эҳтиёткорлик талаб этилади.








