Daryo

“Учинчи жаҳон уруши бўлмайди”: Ғазо бўйича тинчлик битими имзоланди (видео)

Шарм аш Шайх шаҳрида бўлиб ўтган саммитда АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия иштирокида тинчлик битими имзоланди.

1 дақиқа ўқиш2 176 кўришлар0 изоҳ7

Шарм аш Шайх шарида 13 октябрь куни бўлиб ўтган Ғазо бўйича саммитда Миср, Қатар, Туркия ва АҚШ иштирокида тинчлик битими имзоланди. Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп буни Яқин Шарқдаги вазиятни буткул ўзгартирувчи воқеа сифатида баҳолади.

“Йиллар давомида Яқин Шарқ энг мураккаб минтақалиги айтиб келинган. Ҳатто Учинчи жаҳон уруши айнан шу ерда бошланиши мумкин дейишарди. Аммо энди бундай бўлмайди”, деган Трамп.

Саммит олдидан Трамп ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас Сиси матбуотга интервью берган. Унда АҚШ президенти Мисрнинг сулҳ музокараларидаги ролига алоҳида урғу берган.

Трамп саммитда сулҳ ҳақида гапирганида асосан Исроилни олқишлаган, аммо Фаластин томони ҳақида деярли ҳеч нима демаган.

“Бу — Яқин Шарқда янги давр тонги”, деган АҚШ президенти.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ эълон қилинганидан беш кун ўтиб, 20 нафар яҳудий асирлар озод этилган. Улар ҳозирда Исроил ҳудудида. Жавоб тариқасида, Исроил ҳам юзлаб фаластинлик маҳбусларни ватанига қайтарган. Шу билан бирга, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини киритиш учун чегара ҳудудида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар