Daryo

Россиядан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга газ етказиб бериш 15 фоизга ошди

“Газпром” раҳбари Алексей Миллер бу давлатларнинг иқтисодиёти яқин 5–6 йилда 60 фоизгача ўсиши прогноз қилинганини айтди. У бу ўсиш минтақада энергия, хусусан, газга бўлган талабни янада оширишини таъкидлади.

1 дақиқа ўқиш1 856 кўришлар0 изоҳ2

Россиядан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга газ етказиб бериш ҳажми саккиз ойда 15 фоизга ошди. Бу ҳақда “Газпром” раҳбари Алексей Миллер хабар берди.

Миллер Санкт-Петербург халқаро газ форумининг ялпи мажлисида шундай баёнот берди. У “Сибир кучи 2” лойиҳасини яқин келажакда Марказий Осиёга газ экспортини янада ошириш имконини берадиган асосий омиллардан бири деб атади.

“Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда иқтисодиёт жуда тез суръатларда ўсаётганини таъкидлаб келмоқдамиз. Кейинги 5-6 йилга мўлжалланган прогнозларга кўра, бу мамлакатлар иқтисодиёти 60 фоизга ўсиши мумкин. Бу жуда юқори кўрсаткич бўлиб, қўшимча энергия истеъмолини, хусусан, газ истеъмолини ҳам талаб қилади”, деди Миллер.

“Газпром” раҳбари газ истеъмоли қандай ўсиб бораётганига аниқ мисол сифатида қуйидагиларни маълум қилди.

“Биз 2025-йилнинг 8 ойини ўтган йилнинг шу даври билан таққослаймиз. Марказий Осиёга, яъни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга Россия газини етказиб бериш ҳажми 15 фоизга ошди. Бу катта кўрсаткич. “Сибир кучи 2” мегалойиҳаси доирасидаги лойиҳалар ушбу минтақаларга газ етказиб беришнинг янада ўсишига туртки бўлади”, дея хулоса қилди Миллер.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар