Daryo

ChatGPT’дан дўстини ўлдириш ҳақида маслаҳат сўраган ўсмир ҳибсга олинди

АҚШда 13 ёшли бола дарс пайтида дўстини қандай ўлдириш ҳақида сунъий интеллектдан маслаҳат сўраган. Полиция бундан хабар топгач, ўқувчини маҳаллий қамоқхонага олиб кетган.

1 дақиқа ўқиш2 102 кўришлар0 изоҳ15

АҚШнинг Флорида штатида 13 ёшли мактаб ўқувчиси  ChatGPT’дан дўстини қандай ўлдириш мумкинлигини сўрагач, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Маълум қилинишича, бу ҳолат Southwestern ўрта мактабида юз берган. Бола мактаб компютери орқали сунъий интеллектдан қуйидагича маслаҳат сўраган: “Дарс пайтида дўстимни қандай ўлдирсам бўлади?” Шундан сўнг Гаггле номли сунъий интеллектга асосланган хавфсизлик тизими бу хабарни дарҳол полицияга юборган. Тезкор ҳаракат натижасида бола ҳибсга олинган.

Ўқувчи буни дўстига қилинган “ҳазил” деб вазиятни тушунтирмоқчи бўлган. Бироқ расмийлар бу ҳолатни жиддий қабул қилмоқда. Сабаби АҚШда мактабларда оммавий отишмалар тез-тез учраб туради. Жумладан, 2018 йилда Паркланд округидаги мактабда отишма бўлиб, унда 17 киши ҳалок бўлганди.

Ота-оналарга огоҳлантириш

Расмийлар ота-оналарга мурожаат қилиб, фарзандлари сунъий интеллект хизматларидан қандай фойдаланаётганини назорат қилишни сўрамоқда.

“Битта ҳазил бутун мактабни хавфга қўйиши мумкин. Фарзандларингиз билан бундай хатолар такрорланмаслиги ҳақида суҳбатлашинг ва огоҳлантиринг”, дейди полиция.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар