Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси “Б” гуруҳининг 2-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда “Ал-Аҳли” жамоалари ўртасидаги баҳс 1 октябрь, чоршанба куни Андижондаги “Бобур арена” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Ўйин кескин курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа навбатма-навбат рақиб дарвозаси қаршисида хавфли ҳужум уюштирди. Ўйин якунига яқин меҳмонлар устунликни ўз қўлига олиб, “Андижон” дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин мезбонлар дарвозабони Эржан Токотаев ишончли ҳаракат қилиб, жамоасини голдан сақлаб қолди.
Мазкур натижадан кейин “Андижон” ҳисобидаги очколар сони 2 тага етди. “Ал-Аҳли” ҳисобида ҳам худди шунча очко бор. Максим Шацких жамоаси мусобақа доирасидаги навбатдаги учрашувини 22 октябрь куни ўз майдонида Баҳрайннинг “Ал-Ҳалидия” жамоасига қарши ўтказади.
Осиё Чемпионлар Лигаси 2
2-тур
“Андижон” — “Ал-Аҳли” 0:0








