Daryo

Данияда бошланғич синф ўқувчиларига телефондан фойдаланиш тақиқланади

Тақиқ мактаб планшетлари ва компьютерларидан ташқари интернетга уланадиган барча қурилмаларга тааллуқли. Бу ўқувчилар эътиборини кўпроқ таълимга жамлашга қаратилган.

1 дақиқа ўқиш1 510 кўришлар0 изоҳ0

Даниядаги аксарият партиялар бошланғич синф ўқувчилари учун мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда DR хабар берди.

Янги тартиб 2026/27 ўқув йилидан жорий этилиши мумкин. Бошланғич синф ўқувчиларига дарс вақтида ҳам, асосий машғулотлардан кейин ҳам телефон ишлатишга рухсат берилмайди. Болалар ишлари ва таълим вазирлиги маълумотига кўра, қарор бошланғич мактабнинг барча синфлари ва тўгаракларига, тааллуқли. У мактаб планшетлари ва компьютерларидан ташқари интернетга уланадиган барча портатив қурилмаларга нисбатан жорий этилади.

Айрим ўқувчилар учун истиснолар мавжуд. Масалан, соғлиғини назорат қилиш ёки ўқиш учун телефонидаги махсус иловалардан фойдаланиши шулар сирасига киради.

Бундан ташқари, мактабларга ўз Wi-Fi тармоқлари орқали болаларнинг кириши мумкин бўлмаган сайт ва платформаларни тақиқлаш мажбурияти юкланади. Бунга ижтимоий тармоқлар, онлайн-дўконлар, стриминг ва ўйин сервисларидан ташқари, онлайн-казино ҳамда катталар учун мўлжалланган ресурслар киради.

Мактабларда, айниқса бошланғич босқичда, таълим жараёнида экранлардан кўра анъанавий усулларга устуворлик бериш тавсия этилмоқда. Дания Таълим вазирлигининг 2024 йил кузида ўтказилган тадқиқотига кўра, 6–8-синфларнинг ҳар учинчи ўқувчиси мобил телефон сабабли дарсдан чалғишини тан олган. Ҳолбуки, мактабларнинг мутлақ кўпчилигида телефонни кўнгилочар мақсадларда ишлатишни тақиқловчи қоидалар мавжуд.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар