Daryo

“Украина Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш тарафдори” — Андрей Сибига

Икки давлатнинг ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Андрей Сибига учрашди. Вазирлар сиёсий мукоқотни тиклашни ва турли соҳаларни муҳокама қилди.

1 дақиқа ўқиш830 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан 26 сентябрь куни учрашди. Бу ҳақда вазирлар ўзининг X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Вазирлар савдо, инвестиция, таълим ва маданий ҳамкорлик каби икки томонлама муносабатлардаги долзарб масалаларни муҳокама қилган. Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама алоқаларнинг асосий йўналишларини кўриб чиққан.

“Учрашувимиз Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги мулоқотни янада чуқурлаштириш, шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда халқларимиз манфаатлари йўлида янги имкониятларни очиш борасидаги қатъий интилишимизни тасдиқлади”, деб ёзган Саидов.

​

Украина ташқи ишлар вазири эса унинг мамлакати Марказий Осиё билан муносабатларни тиклаш тарафдори эканини таъкидлади.

“Сиёсий мулоқотни қайта тиклаш, томонларни қизиқтирган соҳаларда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдик. Украина Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга ва Марказий Осиё билан алоқаларни мустаҳкамлашга содиқ”, дея таъкидлади Сибига.

​Ўзбекистоннинг Украина масаласидаги позицияси

2022 йил 24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда “минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш” учун “махсус ҳарбий операция” бошланганини эълон қилган эди. Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани юзасидан берган қўшимча маълумотида Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда эканлигини маълум қилганди.

Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 17 март куни ўтказилган 24-ялпи мажлисида ўша вақтдаги ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олиши, Луганск ва Донецк мустақиллигини тан олмаслигини билдирган.

Жорий йилнинг июнида ўтказилган тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлигини айтган эди.



Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар