Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган “Андижон” — “ОКМК” жамоалари ўртасидаги баҳс 26 сентябрь, жума куни Андижондаги “Бобур Арена” стадионида бўлиб ўтди. Беллашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 30-дақиқада Усмонали Исмоналиев томонидан киритилди. Мазкур ғалабадан кейин “Андижон” 25 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасидан жой олган бўлса, 40 очкоси бор “ОКМК” 4-ўринни эгаллав турибди.
Ўзбекистон Суперлигаси
23-тур
“Андижон” — “ОКМК” 1:0
Гол: 1:0 — Исмоналиев (30)








