Daryo

Данияда номаълум дронлар аэропорт ҳаво ҳудудини бузиб кирди

Расмийлар бу ҳаракатлар ортида Россия турибди, деган эҳтмолни рад этмаяпти.

1 дақиқа ўқиш1 684 кўришлар0 изоҳ0

Даниянинг Олборг аэропорти ҳудудида номаълум дронлар аниқлангани сабаб ҳаво бандаргоҳи вақтинча ёпилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Аалборг аэропорти нафақат фуқаролик, балки ҳарбий авиация учун ҳам муҳим ҳисобланади. Полиция ҳолат юзасидан суриштирув бошлаб юборган, бироқ дронларнинг эгаси ва уларнинг мақсади ҳали аниқланмаган. Расмийлар зарурат туғилгудек бўлса, учувчисиз қурилмаларни уриб туширишга тайёр эканини маълум қилган.

Вазият туфайли камида 3 та рейс бошқа шаҳарларга – Копенгаген ва Карупга йўналтирилган. Маҳаллий аҳолидан хавфсизлик нуқтаи назаридан аэропорт атрофидаги ҳудуддан узоқлашиш сўралган. Айни вақтда Даниянинг жанубий қисмида жойлашган Эсбжерг, Сандерборг ва Скрйдструп аэропортларида ҳам дронлар кузатилган, бироқ бу аэропортлар фаолиятини давом эттирмоқда. Полиция барча ҳолатлар жиддий назорат остида эканини билдирган.

Бу воқеалар ортидан Дания бош вазири Метте Фредериксен чиқиш қилиб, дронлар билан боғлиқ ҳодисаларни “мамлакат инфратузилмасига қилинган энг жиддий ҳужумлардан бири” деб атаган. У, шунингдек, бу каби ҳолатлар замонавий хавфсизлик таҳдидларига қандай тайёр туриш кераклигини кўрсатиб бераётганини таъкидламоқда.

Расмийлар дронлар ҳаракати ортида ким турганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Россия аралашуви эҳтимоли рад этилмаяпти. Кремль бу каби айбловларни “асоссиз” деб атамоқда. Данияда бундай ҳолатлар биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Жорий ҳафтанинг бошида пойтахт Копенгаген (Каструп) аэропорти ҳам дрон сабаб бир неча соатга ёпилган эди.

Сўнгги кунларда Европа давлатлари Россиянинг ҳаво ҳудудларини бузаётганидан шикоят қилмоқда. Хусусан, ўтган ҳафтада Эстония, Польша ва Руминия ҳудудида ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар юз берган. НАТО эса бу ҳаракатларни кескин қоралаб, ўзини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини маълум қилган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар