Тахминларга кўра, бу объектлар Россия кучларининг Украина ғарбий ҳудудларига уюштирган ҳужумлари билан алоқадор бўлиши мумкин. Ҳодиса сабаб Чопин, Модлин, Жашонка (Ржешув) ва Люблин аэропортларида барча парвозлар бекор қилинган. Расмий баёнотда айтилишича, айрим дронлар уриб туширилган. Қуролли кучлар энг юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилган.
“Қуролли кучлар ҳаракатга келтирилди. Ҳаво ҳудудини бузган объектлар йўқ қилинмоқда, уларнинг жойлашуви аниқланмоқда”, дейилади Польша армиясининг Хъдаги расмий баёнотида.
Польша бош вазири Дональд Таск ҳаракатларга мос равишда жавоб қайтарилаётганини билдирган. Мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Цезари Томчикнинг айтишича, Таск шахсан воқеа жойида бўлиб турибди.
Чегара ҳудудлар хавф остида
Польша армияси томонидан Подлаские, Мазовиеские ва Люблин воеводеликлари — яъни Беларусь ва Украина билан чегарадош шарқий минтақалар — айни пайтда энг катта хавф остида экани билдирилмоқда.
“Бу — Польша ҳаво ҳудудининг мисли кўрилмаган даражадаги бузилиши”, дейилади қуролли кучлар баёнотида.








