Daryo

Польша Беларусь билан чегарани қайта очади

Икки мамлакат ўртасидаги чегара Беларусь ва Россия ўтказган ҳарбий машғулот сабаб ёпилган эди.

1 дақиқа ўқиш1 412 кўришлар0 изоҳ0

Польша ҳукумати 25 сентябрь куни Беларусь билан ёпилган чегарани қайта очади. Бу ҳақда бош вазир Дональд Туск ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

Польша 12 сентябрь куни Беларусь ва Россия ўтказган кенг кўламли ҳарбий машғулотлар — “Запад 2025”га жавобан чегарадаги барча ўтиш пунктларини ёпганди. Ушбу машғулотлар Россия дронларининг Польша ҳаво ҳудудини бузиши ортидан НАТО мамлакатларининг хавотирини кучайтирган эди.

“Ҳарбий машқлар якунлангани хавфларни камайтирди. Шу боис, иқтисодий манфаатлар, хусусан, юк ташувчилар ва темир йўл соҳасини ҳисобга олиб, чегарани очишга қарор қилдик”, деди Туск.

Унга кўра, вазият кескинлашса, Польша тегишли чораларни кўришдан тортинмайди. Ички ишлар вазирлиги автомобиль ва темир йўл ўтиш пунктларини очиш бўйича ҳужжат тайёрлайди. Польша 2021-йилдан буён Беларусь билан автомобиль қатновини сезиларли даражада чеклаб келмоқда. Минск миграцион босимда айбланиб, чегара ҳудудларида қўшин жойлаштирилган ва замонавий тўсиқлар ўрнатилган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар