Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трампдан Фаластин ҳудудларини ўзига қўшиб олиш учун “яшил чироқ” кутмоқда. Бу ҳақда Axios портали ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Axios’нинг ёзишича, сентябрь ойи бошида Нетаньяху АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан Қуддусда учрашганда, Фаластинни ўзига қўшиб олишнинг турли вариантларини кўриб чиқаётганини айтган.“Исроил расмийларининг айтишича, Нетаньяху ҳудудларни ўзига қўшиб олишга оид ҳаракатларни бошлашдан олдин Трампдан рухсат олмоқчи”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Трамп маъмуриятида Исроилга бундай имконият беришга “хоҳиш йўқлиги” таъкидланмоқда.“Бу Ғарбий қирғоқнинг 60 фоизини Исроил ҳудуди деб эълон қилиш дегани бўларди”, дея хулоса қилади портал.
18 сентябрь куни АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш, ушлаб турилганларни озод қилиш ва аҳолига гуманитар ёрдам етказиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга чақирувчи резолюцияни қабул қилишни яна бир бор тўсиб қўйди. Хавфсизлик Кенгашининг ўн мингинcи йиғилишида ҳужжатга қарши фақат АҚШ овоз берди, қолган 14 аъзо, жумладан доимий аъзолар (Россия, Хитой, Франция ва Буюк Британия) уни қўллаб-қувватлади.








