Саудия Арабистони Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган Аден марказидаги ҳукуматига иқтисодий ёрдам ажратади. Яманликлар 1,38 миллиард риёл (тахминан 368 миллион доллар) олади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Reuters маълум қилди.
Янги грант Саудия Арабистонининг Яманни ривожлантириш ва қайта қуриш дастури орқали ажратилади. Маблағ ҳукумат бюджетини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши режалаштирилган.
Аден маъмурияти сўнгги йилларда заифлашган миллий валюта ва юқори нархлар сабаб оғир иқтисодий вазиятга тушиб қолган. Мазкур инқироз 2014 йили бошланган. Ўшанда Эрон қўлловидаги ҳусийлар ҳаракати собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳини пойтахт Санодан қувиб чиқарган эди.
Яман бутунлай Эрон таъсирига ўтишидан қўрққан Саудия Арабистони коалиция тузиб, 2015 йили Ямандаги можарога аралашди. Мамлакат ҳозирда икки маъмуриятга бўлинган: Аден марказида халқаро миқёсда тан олинган ҳукумат мавжуд, Санода эса ҳусийлар ҳукмронлик қилмоқда.
Ар-Риёд шу пайтгача Ямандаги ҳукуматни қўллаб-қувватлаш учун миллиардлаб доллар ёрдам ва депозитлар ажратган. Маблағлар ҳукумат дастурлари ва давлат секторидаги ходимларга маош тўлашда ишлатилган.








