Daryo

АҚШ Исроилга 6 млрд долларлик ҳарбий техника сотмоқчи — ОАВ

Яҳудий давлатига 30 дона вертолёт ҳамда 3 250 дона зирҳли пиёда транспорт воситаси етказиб берилиши режалаштирилмоқда.

1 дақиқа ўқиш876 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ Исроилга умумий қиймати 6 миллиард долларга яқин бўлган ҳарбий техника сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашрга кўра, АҚШ Исроилга 30 дона АH-64 Аpache ҳужумкор вертолётни етказиб беради. Мазкур битим қиймати 3,8 миллиард долларни ташкил қилади. Шунингдек, тахминан 3 250 дона зирҳли пиёда транспорт воситаси ҳам Исроилга топширилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг қиймати 1,9 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.

Қуролларни етказиб бериш камида 2–3 йил давом этиши мумкинлиги айтилмоқда. Молиялаштириш эса АҚШ ташқи ҳарбий ёрдам дастури доирасида амалга оширилади. Ушбу қурол савдоси режаси АҚШ конгрессига тақдим этилиши ва Вакиллар палатаси ҳамда Сенатнинг ташқи алоқалар қўмиталари раҳбарлари томонидан маъқуллангач расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эътиборлиси, режа ҳақида Конгресс раҳбариятига Исроилнинг 9 сентябрь куни Қатардаги ҲАМАС етакчилари офисига уюштирган ҳужумидан қарийб 1 ой олдин хабар қилинган. Агар битим амалга ошса, Исроилдаги АH-64 Аpache вертолётлари сони деярли икки бараварга ошади.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар