Daryo

Латвиядаги пляжда Россия дрони қолдиғи топилди

Аниқланган авиатехника дрон-имитаторлар бўлиб, ҳарбийлар улардан ҳаво мудофаа тизимларини “ортиқча юклаш” учун сохта нишон сифатида қўллайди.

1 дақиқа ўқиш1 238 кўришлар0 изоҳ0

Латвиянинг Венцпилс ўлкасидаги пляжда Россияга тегишли дрон қисми топилди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари хабар берди.

Дрон бўлаги Варве аҳоли пункти яқинида аниқланган. Мудофаа вазири Андрис Спрудснинг сўзларига кўра, у Россиянинг “Гербер” туридаги учувчисиз учиш аппаратига тегишли. Уларни кўпинча дрон-имитаторлар деб аташади, чунки ҳарбийлар уларни ҳаво мудофаа тизимларини “ортиқча юклаш” учун сохта нишон сифатида ишлатади.

Латвия мудофаа вазири таъкидлашича, ҳарбийлар топилган бўлакларнинг портлаш хавфи йўқлигига ишонч ҳосил қилган. Бош вазир Эвика Силиня мудофаа ва ички ишлар вазирларига полшалик ҳамкасблари билан боғланиб, бу дрон ўтган ҳафта Польшада топилган авиатехникалардан бири эмаслигини аниқлашни топширган. Қуролли кучлар маълумотига кўра, бундай ҳолатлар Латвиянинг қирғоқ ҳудудларида тез-тез учрайди.

Мунтазам равишда қирғоққа чиқариб ташланган ўқ-дорилар қолдиғи ёки бошқа ҳарбий объектларнинг бўлаклари топилади, дейилади Қуролли кучлар баёнотида.

Рус дронларининг Польша ҳаво ҳудудига бузиб кириши

Польша ҳаво ҳудудини бузиш билан боғлиқ ҳодиса 10 сентябрга ўтар кечаси содир бўлганди. Ўшанда Украинага йирик зарба бериш чоғида камида 19 та рус дрони Польша чегарасини кесиб ўтган. Уларни қўлга олиш учун илк бор НАТО қирувчи самолётлари жалб қилинган. Кейинроқ Польша ҳудудида 17 та дрон қолдиқлари топилган.

Ушбу воқеаларга жавобан 12 сентябрь куни альянс “Шарқий қўриқчи” операциясини бошлаган. 14 сентябрь куни эса Польша президенти Карол Навроцкий НАТО қўшинларининг мамлакат ҳудудида қолишига расман рухсат берган. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги эса альянс мамлакатлари ҳудудига янги босқинлар содир бўлган тақдирда “куч ишлатишга” тайёрлигини билдирган эди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар