Туркия Суперлигаси 5-туридан ўрин олган “Бешиктош” ҳамда “Башакшеҳир” ўртасидаги учрашув 13 сентябрь, шанба куни Истанбулдаги “Тупрас” стадионида бўлиб ўтди. Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ҳисоб 71-дақиқада “Башакшеҳир” сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов томонидан очилди. Бурчак зарбасидан оширилган тўпни Шомуродов дарвозага аниқ йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Орадан уч дақиқа ўтиб, “Бешиктош” ҳисобни тенглаштиришга эришди. “Аталанта”дан трансфер қилинган Билол Туре жамоа сафидаги дебют голини урди — 1:1.
89-дақиқада “Башакшеҳир” бир киши кам бўлиб қолди. Ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олган Уссейн Болт майдонни тарк этди. Сон жиҳатдан устун бўлган “Бешиктош” 90+1-дақиқада Чингиз Ўндернинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқди ва уч очкони қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 85-дақиқада захирага олинди. Аббосбек Файзуллаев эса 90+3-дақиқада Оливье Кеманнинг ўрнига захирадан тушди.
Туркия Суперлигаси
5-тур
13 сентябрь, шанба
“Бешиктош” — “Башакшеҳир” 2:1
Голлар: 0:1 — Шомуродов (71), 1:1 — Ба (74), 2:1 — Чингиз (90+1).








